Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг маслаҳатчиси Австрия элчиси билан виза тартибини соддалаштириш, техник ва грант ёрдами ҳажмини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Мунира Аминова Австрия элчиси Матиас Радостич билан учрашув ўтказди.
ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалалари, жумладан, сиёсий мулоқот, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, сармоявий лойиҳалар, таълим дастурлари, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар виза тартибини соддалаштириш, техник ва грант ёрдами ҳажмини ошириш, икки томонлама тадбирларни ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Учрашув иштирокчилари муносабатларнинг ижобий динамикасини қайд этиб, ҳамкорликни, жумладан, бўлажак икки томонлама тадбирлар доирасида янада ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид

12:13 / 21.05.2025
Ўзбекистонликлар учун виза олишни осонлаштириш бўйича АҚШ билан музокара ўтказилади

10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди

17:29 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради

14:16 / 07.05.2025