Ўзбекистон | 17:21
5291
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди

Унинг харидори объект негизида замонавий меҳмонхона қуриши лозим.

Фото: E-auksion

Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносини E-auksion электрон платформага жойлаштирди. Бинонинг бошланғич баҳоси 101 миллиард 652 миллион сўм миқдорида белгиланган. Унинг майдони 7382 кв.м.ни ташкил қилади.

Қайд қилинишича, харидор объект негизида замонавий меҳмонхона қуриши ва сотиш нархининг дастлабки қисмини камида 50 фоиз миқдорида дарҳол тўлаб бериши лозим.

Бинони сотиб олиш учун аризалар 26 май соат 9:00 гача қабул қилинади, натижалар 26 май куни соат 10:00 да эълон қилинади. Объект Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги томонидан 2025 йил 1 июлга қадар бўшатилгандан сўнг, харидор ундан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мавзуга оид