Ўзбекистон | 09:46
1044
1 дақиқада ўқилади

Уч ойда қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2025 йил I-чорагида 24 минг нафардан ортиқ аёлга “Ҳимоя ордери” расмийлаштирилган.

Фото: ЎзА

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қайд этишича, мазкур даврда 1,7 минг нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллар бирламчи кўмак хоналарига жойлаштирилиб тиббий ёрдам берилган. 

Ушбу аёлларга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан психологик ва юридик ёрдамлар кўрсатилиб, чуқурлаштирилган реабилитация хизматларига муҳтож бўлган 202 нафар аёл Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларига жойлаштирилди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида тазйиқ ва зўравонликка учраган 19,3 минг нафар аёл билан суҳбат ўтказилиб, сўровномалар асосида уларнинг ҳолати ўрганилди ва хизматлар таклиф қилинди.

Шу билан бирга, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан кундузги қатнов асосида 3,5 минг нафар тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга юридик, психологик ва бошқа хизматлар кўрсатилди.

Мавзуга оид