Жамият | 19:00 / 01.05.2025
618
4 дақиқада ўқилади
Реклама

APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE– FAIR энергетика суғуртаси ва хавфларни бошқариш бўйича халқаро Форуми ташкилотчилари

APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE компаниялари 2025 йилнинг 5-6 май кунлари Тошкентда ўтказиладиган FAIR Energy Insurance and Risk Management Forum ташкилотчилари ва асосий ҳомийлари сифатида қатнашади.

Фото: Apex Insurance

Мазкур форум 20 дан ортиқ мамлакатдан 100 дан зиёд етакчи суғурта, қайта суғурталаш ва брокерлик компаниялари вакилларини бир жойга тўплайди. 50 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг иштирок этиши, тадбирнинг юқори нуфузини ва оламшумул аҳамиятини яққол намоён этади.

Форумнинг мақсади — энергетика соҳасидаги мураккаб ва катта маблағ талаб этадиган таваккалчиликларни суғурталашга оид самарали ёндашувларни илгари суриш, тажриба алмашиш ҳамда мазмунли мулоқот учун платформа яратишдан иборат. Форум энергетикадаги суғурта амалиётининг асосий жиҳатларига бағишланган пленар мажлислар, панел муҳокамалар, соҳавий шарҳлар ва эксперт сессиялари форматида ўтказилади.

Ўз иштирокини тасдиқлаганлар қаторида Al Ain Ahlia (БАА), Samsung Reinsurance (Корея Республикаси), Misr Insurance (Миср), Active Re (Барбадос), BMI (АҚШ), Trust Re (Баҳрайн), Milli Re (Туркия), Acwa Power (Саудия Арабистони) каби компанияларнинг топ менежерлари, шунингдек, AON, Marsh, Howden ва бошқа етакчи брокерлик компаниялари вакиллари мавжуд. Бундай юқори даражадаги иштирокчилар таркиби, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш ва энергетика соҳаси учун барқарор суғурта ечимларини биргаликда излашга ёрдам берадиган ноёб экспертлик муҳитини яратади.

"Энергетика сектори глобал иқтисодий ривожланишнинг таянч устуни бўлиб қолмоқда, бироқ айни пайтда иқлим офатларидан тортиб нархларнинг беқарорлигига ва техноген хавфларгача бўлган кўплаб жиддий таваккалчиликларга дуч келмоқда. Бундай шароитда суғурта — соҳанинг барқарорлиги ва узоқ муддатли молиявий ҳимоясининг пойдевори сифатида ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда" — дея таъкидлади FAIR президенти Холид Ал-Бадий.

"Тошкентда бўлиб ўтадиган мазкур Форум қайта суғурталаш соҳасида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган муҳим ташаббусдир. Бундай нуфузли тадбирнинг ташкилотчиси ва стратегик ҳамкори сифатида қатнашиш, биз учун улкан шараф. APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE иштирокидан кўзланган мақсад — суғурта соҳасини янада ривожлантириш, очиқ мулоқотни қўллаб-қувватлаш, амалий ечимларни таклиф этиш, инновацияларни қўллаш ва халқаро стандартлар билан уйғунликка интилишимизни намоён этишдир" дея таъкидлади APEX INSURANCE Кузатув кенгаши аъзоси Умид Ҳолиқов.

“Форум Ўзбекистон суғурта компаниялари учун халқаро даражага чиқиш, энг яхши тажрибалардан фойдаланиш ва глобал бозорнинг етакчи иштирокчилари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда муҳим платформа ҳисобланади. Бундай ташаббуслар мутахассислар салоҳиятини оширишга, шунингдек, суғурта бозоримизни халқаро қайта суғурталаш ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашади” — деб таъкидлади Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси Раиси Ойбек Халилов.

FAIR Energy Insurance and Risk Management Forum Ўзбекистонда суғурта соҳасида ўтказиладиган бундай кўламдаги биринчи халқаро тадбир ҳисобланади. Ушбу Форумнинг юртимизда ташкил этилиши, нафақат минтақанинг жаҳон суғурта бозорида ортиб бораётган муҳим ўрнини, балки тадбир ташаббускорлари ва ҳамкорлари бўлган суғурта бозорининг етакчилари — APEX INSURANCE ва APEX LIFE INSURANCE компанияларининг фаол позициясининг ҳам ёрқин далилидир.

FAIR ҳақида: Federation of Afro-Asian Insurers and Reinsurers (FAIR) — Осиё ва Африка мамлакатларининг суғурталовчилари ва қайта суғурталовчиларини бирлаштирувчи халқаро ноҳукумат ташкилотидир. 1964 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 50 дан ортиқ давлатдан 250 дан зиёд компанияни ўз ичига олади. FAIR’нинг асосий вазифаси, минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва суғурта бозорларини кенгайтиришга кўмаклашишдан иборат.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид