Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз давлатлари» саммити қолдирилди
Kun.uz манбаларининг хабар беришича, 5 май куни Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» форматидаги саммит номаълум муддатга қолдирилди. Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати ушбу хабарни тасдиқлади. Маълум бўлишича, саммит — томонларнинг ўзаро келишувига биноан кейинги муддатларга қолдирилган.

Фото: Кувайт ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов ушбу маълумотни Kun.uzʼга тасдиқлади. Унинг маълум қилишича, саммит томонларнинг ўзаро келишувига биноан кейинги муддатларга қолдирилди.
«Томонлар янги санани ўзаро маслаҳатлашувлар асосида белгилаш бўйича ишламоқда. Саммитнинг ўтказилиш санаси ва бошқа тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда маълумот берилади.
Мазкур ҳамкорлик формати доирасидаги мулоқот ва шерикликни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатлар давом эттирилади», дейилади ТИВ баёнотида.
Жорий йил 16 апрел куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайтда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида қатнашган эди.
Учрашувда Самарқанд шаҳрида 5 май куни юқори даражадаги саммит бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид

21:41 / 25.04.2025
Ўзбекистон ва Қирғизистон «Чашма» булоғидан биргаликда фойдаланиш бўйича келишувга эришди

13:04 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди

09:10 / 24.04.2025
Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши биринчи форуми ўтказилади

23:20 / 23.04.2025