Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
UNRWA: Ғазода дори-дармон тугаяпти, фаластинликлар даволаниш имконидан маҳрум
Исроил томонидан 2 мартдан бери жорий қилинган блокада туфайли Ғазо секторидаги тиббий буюмлар тугаб боряпти.

Фото: Anadolu Agency
2 март куни сулҳ бузилиши ортидан Исроил Ғазо секторидаги блокадани кучайтиргани туфайли гуманитар вазият оғирлашмоқда: БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги (UNRWA)да дори-дармонлар деярли тугаган ва фаластинликлар ҳатто оддий тиббий ёрдамни ҳам ололмаяпти.
UNRWA томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Ғазода ҳаётий муҳим дори воситаларининг ярмидан кўпи тугаган ёки бир ойлик захираси қолган. Огоҳлантириш БМТ Халқаро судида Исроилнинг агентлик фаолиятига қўйган чекловлари оқибатларини муҳокама қилиш давом этаётган эшитувлар фонида берилди.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундан олдин инқирозга бир неча бор эътибор қаратганди. Хусусан, 15 апрелдаги баёнотда дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар тақчиллиги туфайли юрак жарроҳлиги (99 фоиз) деярли тўхтатилгани, она ва бола саломатлиги (51 фоиз), диализ (45 фоиз), ортопедия (87 фоиз) ва офтальмология (73 фоиз) соҳаларидаги хизматлар зарар кўргани айтилган.
Кўплаб огоҳлантиришларга қарамай, ғазоликлар омон қолиш учун курашишда давом этмоқда. Одамлар охирги чора сифатида шаҳар ғарбидаги Аш-Шати қочқинлар лагеридаги UNRWA тиббиёт марказига йўл олишмоқда.
Юрак касаллигига эга беморлардан бири керакли дори-дармонларни олиш учун жанубдан, Наср касалхонасидан шимолга бориши кераклигини айтган. У сурункали касалликларга чалинган беморларни дори-дармон билан таъминлашга чақирди.
Мавзуга оид

12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди

14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади

17:55 / 21.05.2025
Ғарбнинг асосий давлатлари Фаластинни тан олмоқчи. Бу нимани ўзгартиради?

13:45 / 21.05.2025