Президент Хоразмда арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланишини айтди
Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Тупроққалъадаги “Дамас” заводида 100 млн доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобил ишлаб чиқариш бошланади. Автомобил Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади.

Фото: Kun.uz
Хоразм вилоятидаги “Дамас” заводида 7 ўриндиқли, Евро-5 классига мос автомобил ишлаб чиқариш бошланади. Бу ҳақда вилоятга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Президент Тупроққалъадаги “Дамас” заводи бўйича катта янгиликни айтди. Бу заводда 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланади.
Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади”, – дейилади расмий хабарда.
Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, кейинги йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.
Айнан қанақа моделдаги автомобил ҳақида гап кетаётгани маълум эмас. Шунингдек, “Дамас” ишлаб чиқариш давом эттириладими-йўқми, бу ҳам савол остида.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Пискент автополигони билан боғлиқ кўплаб муҳокамаларда Ўзбекистонда 29 йилдан бери ишлаб чиқарилаётган “Дамас” автомобилининг хавфсизлиги ва техник талабларга жавоб бериши савол остига олинган эди.
Damas автомобилининг тарихи 1985 йилдан чиқа бошлаган Suzuki Every'га бориб тақалади. Автомобилни Асакада ишлаб чиқариш 1996 йилдан бошланган, 2014 йилдан Питнакка кўчирилган.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025