Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавотларни ҳамкорликда сотади
Kazinform халқаро ахборот агентлиги "Қозоғистон ва Ўзбекистон биржалари мева-сабзавот маҳсулотларини биргаликда сотишга келишиб олди" сарлавҳали мақолани тарқатди.
"Биржа товар бозори-2025" халқаро форуми якунларига кўра, "Каспий" товар биржаси" АЖ ва "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ ўртасида ҳамкорлик ва қўшма фаолият тўғрисида шартнома имзоланди.
Имзоланган шартнома электрон савдо майдончаларини интеграциялашуви билан бир қаторда мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотларнинг биржа савдоси соҳасида барқарор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни шакллантиришга қаратилган, дейилган манбада.
Қайд этилишича, ушбу келишув, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг юқори ҳажми фаол трансчегаравий савдо билан уйғунлашган Марказий Осиё минтақаси учун жуда муҳим. "Томонлар савдо тартиб-қоидаларини осонлаштирадиган ва транзакция харажатларини камайтирадиган қўшма механизмларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ниятида", – деб ёзган Kazinform.
Мавзуга оид
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025