Ўзбекистон | 08:37 / 02.05.2025
3434
1 дақиқада ўқилади
LIVE Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
Олмазор туманидаги Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг Беруний кўчаси кесишмасидан Форобий кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 10 соатга ёпилди.

Пойтахт ҳокимлиги маълум қилишича, бунга қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаб бўлди.
Шу боис 1 май соат 22:00 дан 2 май соат 08:00 гача йўл автомашиналар ҳаракати учун ёпилди.
Кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.