Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди
Лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза учун ариза бериши мумкин. Лекин одатда ғолиб деб топилганларнинг фақат ярми якунда виза ола олади.
3 май куни Diversity Visa - 2026 (Green Card) натижалари эълон қилинди.
Натижани дастурининг расмий сайти - dvprogram.state.gov сайти орқали текшириш мумкин. Сайтга анкета тўлдириш вақтида олинган тасдиқловчи рақамни киритиш керак.
Маълумот учун, Green Card лотереяси АҚШда 1990 йилги иммиграция тўғрисидаги қонунга асосан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳисобланади. Ушбу лотерея ғолиблари АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи визага эга бўлади. Лотереяни ўтказиш, ғолибларни аниқлаш ва уларга виза бериш билан Давлат департаменти шуғулланади.
Ҳар йили 55 мингта визага эга чиқиш учун бутун дунё бўйлаб 20 миллиондан кўпроқ одам ариза топширади. Одатда ғолиб сифатида қайд этилган ариза берувчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи виза бўйича интервюдан ўтган тақдирдагина виза олади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025