Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактаб қурилади
Саудия Арабистонининг Sahm News газетасида "Инсон салоҳияти тараққиёти ташаббуси 2025 халқаро форумида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Унда вазир Ҳилола Умарова бошчилигидаги Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги делегацияси Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёз шаҳрида бўлиб ўтган Human Capability Initiative–2025 халқаро форумида иштирок этгани маълум қилинган.
Ушбу муҳим тадбир дунёнинг турли бурчакларидан келган иштирокчиларни таълим, иқтисод ва технология соҳаларидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, шунингдек, ушбу муаммоларга инновацион ечимларни топиш учун бирлаштирди. Ўзбекистон ушбу тадбирга Марказий Осиёдан таклиф этилган ягона давлат бўлди.
Форум доирасида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант шартномаси имзоланди.
"Мазкур лойиҳа Ўзбекистон бўйлаб 58 та янги инклюзив мактабни қуриш, мактабларни замонавий жиҳозлар билан таъминлаш, педагог кадрлар малакасини ошириш дастурлари, инклюзив таълимни ривожлантириш, ўқув дастурларини такомиллаштириш ва мактабгача таълим сифатини ошириш каби вазифаларни қамраб олади", – дейилади мақолада.
Мавзуга оид
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
20:08 / 23.05.2025
Қашқадарёда ўнлаб педагогларга устама тўлаш техник масалалар сабаб тўхтатиб қўйилди
09:22 / 23.05.2025