Ўзбекистон | 11:32 / 03.05.2025
2782
1 дақиқада ўқилади
Қамчиқ довонида юк машинаси хандаққа тушиб кетди
Қутқарув отряди махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинасини хандақдан олиб чиққан.

Фото: Видеодан кадр
Қамчиқ довонида 2 май куни соат 03:10 да Shacman русумли юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетди.
ФВВ маълум қилишича, қутқарув отряди махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинасини хандақдан олиб чиққан.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.