Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланади
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади.
Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, давлат мулки бўлган, аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини қондириш ва дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш ёхуд бошқача тарзда бегоналаштириш тақиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Шунингдек, ушбу ерларда бинолар ва иншоотларни қуриш ёки мавжуд бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ҳудудини қисқартириш тақиқланди.
Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади.
Шунингдек, ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари жорий этилиб, уларнинг асосий, шартли рухсат этилган ва ёрдамчи турларга бўлиниши назарда тутилган.
Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёси сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.
Мавзуга оид
19:08 / 13.05.2025
Тошкентда автобуслар учун йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
16:10 / 05.05.2025
Тошкентдаги Қўйлиқ бозори ёпилмаслиги маълум қилинди
20:46 / 18.04.2025
Ўзбекистонда умуммиллий бирдамлик боғлари ташкил этилади
18:29 / 26.03.2025