Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ўқитувчилар учун мақсадли магистратура жорий этилади
Ўзбекистон умумий ўрта таълим мактабининг олий малака тоифасига эга ўқитувчилари учун педагогика соҳасида мақсадли магистратура жорий этилади.
Президентнинг “Педагог кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бу бўйича 2025 йил якунига қадар Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш вазифаси белгиланган.
Фармонга кўра, мақсадли магистратурани 2026/27 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида ташкил этиш кўзда тутилган. Олий малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ишдан ажралмаган ҳолда билим олишлари учун таълим жараёни масофавий таълим шаклида ташкил этилади.
Магистратурага фақат халқаро ташкилот томонидан аккредитациядан ўтказилган тизимда олий малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар қабул қилинади.
Магистратурада масофадан ўқиш ва давлат намунасидаги диплом бериш тартиби, тўлов-контракт миқдорини белгилаш ҳамда талабалар билимини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
23:18 / 10.05.2025
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
12:17 / 07.05.2025