Жамият | 18:04 / 05.05.2025
4709
1 дақиқада ўқилади

Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси қатновлари 13 май куни бошланиб, 29 июнь куни якунланади.

Фото: Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airways авиакомпанияси «Ҳаж-2025» дастури доирасида Саудия Арабистонига чартер йўловчи авиақатновларини амалга оширишни бошлаши ҳақида хабар берди.

Қайд қилинишича, 13-28 май кунлари ҳаж амалларини бажариш учун жўнаб кетаётган зиёратчилар мамлакатнинг саккизта ҳудудий халқаро аэропорти – Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қарши, Термиз, Навоий, Урганч ва Нукус шаҳарларидан Мадина шаҳрига етказилади. Жорий йилда Uzbekistan Airways 6267 нафар зиёратчи ташувини амалга оширади.

Жиддадан Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ортга қайтувчи авиақатновлар 12-29 июнь кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. Мазкур босқичда 15150 нафар зиёратчи ташувини амалга ошириш режалаштирилган.

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси Ҳаж-2025 мавсумининг қачон бошланиши ҳақида хабар берган эди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид