Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Франциядан 14 та янги Airbus самолётини харид қилади
Саудия Арабистонининг Al Harir газетасида "Сайёҳларни жалб қилиш учун Ўзбекистон авиапарки ўнлаб замонавий самолётлар билан тўлдирилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон президенти раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатда сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида ҳаво флотини кенгайтириш бўйича кенг кўламли режалар кўриб чиқилди. Унда Францияга ташрифда 14 та янги замонавий Airbus самолётини харид қилиш, яна 5 тасини ижарага олишга келишилгани, Boeing компанияси билан 12 та самолёт олиб келиш бўйича музокара бошлангани таъкидланди.
"Мутасадди вазирлик ва идораларга бу имкониятдан унумли фойдаланиб, қаерга нечта рейс қўйиш ва қанча сайёҳ олиб келишни ҳозирдан ҳисоб-китоб қилиш топширилди, деб ёзилган нашрда.
Нашр шу йил январь ойида Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси раҳбари Шуҳрат Худойқулов 2 миллиард долларга 14 та узоқ масофага учадиган Boeing 787-8 Dreamliner самолётини сотиб олиш режасини маълум қилгани ҳақида ёзган.
"2022 йил ноябрь ойида Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 800 миллион еврога 17 та Airbus ва ATR самолётларини сотиб олиш бўйича шартномалар имзолаган", – дея таъкидланган мақолада.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025