Ўзбекистон | 19:04 / 07.05.2025
5019
1 дақиқада ўқилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди

Эъзоза Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Эъзоза Каримов Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эъзоза Каримова 2021-2021 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритган. 2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги Янги Ўзбекистон университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 21 апрел куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишганди. Тақдимот доирасида Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилаётгани маълум қилинган эди. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.

Мавзуга оид