АҚШ Британия бозорига экспортни кенгайтириш бўйича келишувга эришди
АҚШ ва Буюк Британия АҚШ экспортининг Буюк Британия бозорига кенгроқ киришини таъминлайдиган янги савдо келишувига эришди.

Фото: Reuters
АҚШ ва Буюк Британия янги савдо келишувига эришди. Бу ҳақда 8 май, пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер телефон орқали суҳбатдан сўнг маълум қилишди. «Келишув Америка экспорти, хусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасида миллиардлаб долларга тенг (Британия бозорига) киришни кенгайтиришни назарда тутади», деб тушунтирди Трамп.
AFP агентлигининг аниқлик киритишича, гап, хусусан, мол гўшти ва биоэтанолга тегишли. Бундан ташқари, АҚШнинг Boeing самолёт ишлаб чиқарувчиси учун Британиянинг миллиардлаб фунт стерлинг миқдордаги буюртмалари кутилмоқда.
Оқ уй раҳбари келишувни «Озодлик кунидан кейинги биринчи тарихий савдо битими» деб атади.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ савдодан 6 миллиард доллар (5,3 миллиард евро) даромад олади, шунингдек, фермерлар ва бошқа ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт имкониятларидан 5 миллиард доллар (4,4 миллиард евро) олади. Бундан ташқари, алюминий ва пўлат учун икки томонлама савдо зонаси ташкил этилади, фармацевтика маҳсулотларини хавфсиз етказиб бериш занжири таъминланади.
Мавзуга оид

22:02
Эрон 11 май куни ядровий масалалар бўйича АҚШ билан музокаралар ўтказишга рози бўлди

20:39
Трамп Хитой товарларига божларни камайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

20:17
АҚШ Ямандаги ҳужумларига 1 млрд доллардан ортиқ маблағ сарфлади

18:19