Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Лойиҳа ҳам қонунчиликни либераллаштириши, ҳам “тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқлар”ни бартараф этиши айтилмоқда. Веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритиш шартлари белгиланади. Қонунчиликка “инфлюенсер” тушунчасини киритиб, оддий блогерларга камроқ, инфлюенсер даражасига чиққанларга эса кўпроқ масъулият юклаш таклиф этилмоқда.

Фото: Қонунчилик палатаси матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасида онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатлар, замонавий чақириқлар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда парламент матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда иштирок этган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа соҳаси экспертлари иштирокида соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилгани маълум қилинди.
Билдирилишича, лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Унда онлайн платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган бўлиб, уларнинг қабул қилиниши:
- онлайн платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқларини қонун даражасида мустаҳкамлаш;
- Интернет тармоғида ахборот тарқатиш тартиблари борасида ҳуқуқий аниқлик ва изчилликни таъминлаш;
- онлайн платформалар ва веб-сайт эгалари учун Ўзбекистонда фаолият юритишнинг аниқ шартларини белгилаш, уларнинг бизнес моделлари учун шарт-шароитларни аниқ прогнозлаш имкониятини яратиш;
- ахборот соҳаси иштирокчилари, жумладан, онлайн платформалар, блогерлар, инфлюенсерлар ҳамда соҳани тартибга солувчи давлат органлари ўртасида ўзаро мулоқот ва конструктив ҳамкорлик учун ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш;
- интернетдан фойдаланиш хавфсизлиги даражасини ошириш, болалар соғлигига хавф солувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича аниқ механизмларни яратиш;
- фойдаланувчилар ўз шаън ва қадр-қимматини камситувчи маълумотлардан ҳимояланиш борасида ҳуқуқий кафолатларга ва зарур ҳолларда ваколатли органнинг кўмагидан фойдаланиш имкониятини яратади.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.
Давра суҳбатида лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар батафсил кўриб чиқилди ва уни жамоатчилик муҳокамаси қўйиш тўғрисида хулосага келинди.
Мавзуга оид

20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди

10:05 / 02.05.2025
RSF янги рейтинги: ОАВ эркинлиги тарихий паст даражага етди

19:22 / 04.04.2025
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?

11:29 / 25.03.2025