Ўзбекистон | 14:17
738
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда саратонга қарши курашиш миллий режаси ишлаб чиқилмоқда

Бир гуруҳ экспертлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЖССТ вакиллари 2025−2035 йилларга мўлжалланган саратонга қарши кураш миллий стратегиясининг дастлабки версиясини келишиб олди. 

Фото: ЖССТ

28-30 апрель кунлари Тошкентда онкологлар, таҳлилчилар, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЖССТ ва стратегик марказлар вакиллари 2025-2035 йилларга мўлжалланган Саратон касаллигига қарши курашиш миллий стратегиясининг дастлабки версиясини келишиб олди ва Ҳаракатлар режасини шакллантиришга старт берди.

Миллий стратегия устида олиб борилаётган ишлар «Ўзбекистон Республикасида онкологик хизматларни ривожлантириш лойиҳасини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида, Ислом тараққиёт банки иштирокида амалга оширилмоқда.

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар беришича, бугунги кунда Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ одам саратон касаллигига чалинган. Ҳар йили 20 000 дан ортиқ янги ҳолатлар аниқланади. Уларнинг кўпчилиги эрта аниқланиб, ўз вақтида даволанса, саратоннинг олдини олиш ёки ундан бутунлай соғайиб кетиш мумкин.

"Аммо тизимли ёндашувсиз бунинг иложи йўқ. Шунинг учун келажак режасидаги ҳар бир мақсад, ҳар бир ҳаракат: асбоб-ускуналар ва кадрлардан тортиб, маданий тўсиқлар ва аҳолининг ишончигача муҳокама қилинди. Мақсад шунчаки статистикани пасайтириш эмас. Мақсад — инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш", дея таъкидлади халқаро ташкилот.

Мавзуга оид