Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швеция электромобилларни қувватлантирадиган йўлларни қуради
Европа давлатлари қазиб олинадиган ёқилғисиз транспорт воситалари учун зарур бўлган инфратузилмани тайёрлашга шошилмоқда. Швеция бу борада кашшоф бўлади.
Швецияда, эҳтимол, 2045 йилга бориб, узунлиги уч минг километр бўлган дунёдаги биринчи электр автомобиль йўли пайдо бўлади. Бундай йўлда электромобиллар ҳаракатланиш пайтида қувват олиши мумкин.
Ўтган ой Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб сотиладиган барча янги автомобилларда зарарли чиқиндилар ноль даражада бўлишини талаб қилувчи қонунни қабул қилди. Энди Европа давлатлари қазиб олинадиган ёқилғисиз транспорт воситалари учун зарур бўлган инфратузилмани тайёрлашга шошилмоқда.
Швеция ўз автомобиль йўлларидан бирини электрлаштирилган автомобиль йўлига айлантирмоқда ва бу дунёда биринчи бўлиб. Бундай йўлда автомобиллар ва юк машиналари ҳаракатланиш пайтида қувват олиши мумкин.
Мутахассисларнинг тушунтиришича, бундай динамик қувватлантириш кичикроқ батареялар билан узоқ масофани босиб ўтиш имконини беради ва ҳайдовчилар қувватловчи станцияларда вақтни беҳуда сарфламайди.
Швеция электрлаштирилган йўллар соҳасида кашшофга айланди, у аллақачон бир нечта пилот лойиҳаларни, жумладан, дунёдаги биринчи вақтинчалик электр йўлини ишга туширган.
Лойиҳани 2025 йилга қадар якунлаш режалаштирилган. Ҳозирча автомобилни қувватлаш тури аниқланмаган. Бугунги кунда уларнинг учта тури бор: контакт тизими, индуктив ва кондуктив тизим.
Контакт фақат оғир транспорт воситалари учун ишлатилиши мумкин. Ушбу тизимда автобус ёки трамвайнинг махсус турини электр энергияси билан таъминлаш учун ҳаво симларидан фойдаланилади.
Кондуктив тизим смартфонларни қувватлантириш панели каби ишлайди. Бунда электромобил махсус майдончага кирганида симсиз қувватланади.
Индуктив тизимда йўл остида жойлашган махсус жиҳозлардан фойдаланилади. Электр қуввати мис катушка ва бошқарув модулидан электромобилларга узатади.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
22:29 / 19.05.2025
Хитой Европада электромобиллар ишлаб чиқаришни хавф остига қўйди
00:42 / 13.05.2025
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
22:46 / 03.05.2025