Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Москвадаги парадда раҳбарлари иштирок этган давлатларга демарш эълон қилди
Киев Қизил майдондаги байрам тадбирларида хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари иштирок этишини дўстона бўлмаган қадам сифатида баҳолади.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги 9 май куни Москвада Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадга ташриф буюрган давлатлар дипломатик ваколатхоналари раҳбарларини таклиф қилди ва уларга демарш эълон қилди.
Вазир биринчи ўринбосари Сергей Кислицанинг таъкидлашича, 2022 йилдан бери давом этаётган кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни ҳисобга олиб, Киев Қизил майдондаги байрам тадбирларида хорижий давлатларнинг юқори мартабали амалдорлари иштирок этишини нодўстона қадам сифатида баҳоламоқда.
Департаментнинг фикрича, уларнинг тадбирда иштирок этиши «Иккинчи жаҳон уруши қурбонлари ва қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштиришга ҳеч қандай алоқаси йўқ».
Москвада ўтказилган Ғалаба парадига 20 дан ортиқ хорижий давлат раҳбарлари ташриф буюрди.
Демарш - бу муайян масала бўйича давлатнинг позициясини ифодалашга қаратилган дипломатик ҳаракат ёки баёнот. Бу норозилик, ҳаракатга чақириш ёки халқаро масалалар бўйича позицияни тушунтириш шаклида бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025