Европанинг етакчи трейлер ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда янги шуъба компаниясини очди
Wirtschaft regional журналида Ўзбекистон транспорт-логистика соҳасига бағишланган мақола босилди.

Фото: Дунё
Унда Европанинг етакчи трейлер ишлаб чиқарувчиси – Schmitz Cargobull Ўзбекистонда янги Schmitz Cargobull SCA шуъба компаниясини очиш орқали халқаро миқёсда иштирокини кенгайтиришда давом этаётгани таъкидланган. "Хусусан, Чирчиқ шаҳрида жойлашган янги офис компаниянинг мижозларга хизмат кўрсатиш ва минтақадаги логистика имкониятларини кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлди", – деб ёзилган нашрда.
Мақолада филиал мижозларга тиркамалар, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги учун совиткичлар сотиш, шунингдек, молиялаштириш, телематика, сервис шартномалари ҳамда асл эҳтиёт қисмларни етказиб бериш каби кенг кўламли хизматларни таклиф этаётгани урғуланган.
Немис нашри, шунингдек, мамлакат бўйлаб эҳтиёт қисмларни хавфсиз ва тезкор етказиб беришни таъминлаш мақсадида филиал ҳудудининг тахминан 300 квадрат метр майдонида ихтисослаштирилган эҳтиёт қисмлар омбори қурилганини маълум қилган.
"2024 йилда Ўзбекистонда юк ташиш ҳажми 1,52 миллиард тоннага етди, бу кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 11 фоиз ошган. Автомобиль транспорти логистика тизимининг асоси бўлиб қолмоқда ва юк ташиш умумий ҳажмининг 92 фоизини ташкил этади. 2024 йилда автотранспорт компаниялари 1,4 миллиард тонна юк ташиган", – деб ёзган Wirtschaft regional журнали Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотига таяниб.
Мавзуга оид

23:08 / 06.05.2025
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда

19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди

08:30 / 30.04.2025
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар қанча солиқ тўлагани айтилди

17:57 / 20.04.2025