Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада Сингапур иштирокида муқобил энергия манбалари жорий этилади
Фарғона вилояти ҳокимлигида Сингапурнинг Watchman Group Pte., Ltd компаниясининг Ўзбекистондаги ижрочи директори Жемис Хиани билан учрашув бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги маълумотига кўра, учрашувда ҳудуддаги ижтимоий соҳа объектларига муқобил энергия манбаларини жорий этиш лойиҳасининг амалий босқичига ўтиш масаласи муҳокама қилинди.
Май ойи якунига қадар танлаб олинган дастлабки объектларда намунавий тарзда лойиҳа ишлари амалга оширилиши маълум қилинди. Икки томонлама манфаатли лойиҳанинг иқтисодий аҳамияти юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мулоқот давомида, шунингдек, Watchman Group Pte., Ltd компанияси иштирокида Фарғонада истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, инвесторларни кенг жалб этиш ҳамда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича аниқ таклифлар билдирилди.
Таклифлар доирасида ҳамкорликни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
16:02 / 19.05.2025
Президентга қурилиш материаллари тармоғидаги режалар тақдимот қилинди
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
12:51 / 17.04.2025