Украина Курск областидаги Рилскка зарба берди
Украина қуролли кучлари Курск вилоятидаги Рилск шаҳрига ракета ҳужуми уюштирди, натижада уч киши яраланди, деди Александр Хинштейн.

Фото: Yevgeny Martynov/Tass/IMAGO
Украина Қуролли кучлари Россия Федерациясининг Курск вилоятидаги Рилск шаҳрига ракета зарбаси берди. Дастлабки маълумотларга кўра, уч киши жароҳатланган. Бу ҳақда вилоят губернатори вазифасини бажарувчи Александр Хинштейн 11 май, якшанба куни Telegramʼда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ярадорлар маҳаллий шифохонага етказилган: икки эркак боши ва қўлларидан қаттиқ жароҳат олган. Бу беморларнинг аҳволи оғир, дея қўшимча қилди Хинштейн. Унинг сўзларига кўра, яна бир аёл билак ва сон қисмидан жароҳатлар олган - унинг ҳаёти хавф остида эмас. Яқин кунларда ярадорлар Курск вилояти касалхонасига ётқизилади.
Шаҳарга кираверишдаги меҳмонхона жиддий шикастланган: биринчи қаватда автоювиш шохобчаси, иккинчи қаватда меҳмонхона хоналари жойлашган.
Шунингдек, иккита автомобиль ва иккита шахсий уй зарар кўрган. Губернатор вазифасини бажарувчининг қўшимча қилишича, учта машинага ҳам жиддий зарар етган.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди

20:17 / 27.05.2025