Ўзбекистон | 18:39 / 12.05.2025
1903
1 дақиқада ўқилади

Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар 1 ойга кечикиши мумкин

Бу «Ҳаж-2025» дастурининг ўтказилиши ва Маҳачқалъа халқаро аэропортида йўловчилар оқимининг кўпайиши билан боғлиқ.

Фото: Транспорт вазирлиги

1 майдан 31 майгача Uzbekistan Airways’нинг Маҳачқалъа—Тошкент йўналиши бўйича парвозлари кечикиши мумкин. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бунга «Ҳаж-2025» дастурининг ўтказилиши ва Маҳачқалъа халқаро аэропортида йўловчилар оқимининг кўпайиши сабаб бўлмоқда.

«Аэропортга етиб келишни олдиндан режалаштиришни ва парвоздан олдинги назоратдан ўтишда юзага келиши мумкин бўлган кечикишларни инобатга олишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Покистон ва Ҳиндистон чегараси яқинидаги ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган вақтинчалик чекловлар муносабати билан, Uzbekistan Airways парвоз жадвалидаги мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилганди.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид