Хитой Ўзбекистонда транспорт воситаларини синовдан ўтказиш марказини ташкил этмоқчи
Мамлакатнинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Тошкент давлат техника университети (ТДТУ) ва Гуандун саноат ва савдо институти раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: "Дунё" АА
Мулоқот чоғида икки олий таълим муассасаси ўртасидаги академик алоқаларни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни жорий этиш ва қўшма таълим дастурларини амалга ошириш истиқболлари хусусида фикр алмашилди.
Томонлар Хитойнинг автомобилсозликка ихтисослашган етакчи GAC компанияси билан биргаликда Тошкент давлат техника университети ҳузурида Янги энергия транспорт воситаларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш инновацион ўқув марказини ташкил этиш, 3+1 форматидаги таълим дастурини йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида дипломларни ўзаро тан олиш механизмини ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олдилар.
Мулоқот якунида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш механизмларини Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари вакиллари билан келишиш мақсадида Хитой томонининг жорий йил июнь ойида юртимизга сафарини ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид

13:44
Хитой Ўзбекистон билан автоэҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилади

13:27
АҚШ–Хитой савдо уруши 90 кунга музлатилмоқда

12:00
АҚШ ва Хитой Женевадаги музокаралар ижобий якун топганини эълон қилди

21:52 / 11.05.2025