Ўзбекистон | 13:00
618
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Маркетинг, сифат ва ишонч — Pure Milky “Йил бренди” мукофотини қўлга киритди

Фото: Pure Milky

 

Pure Milky’нинг ғалабасини таъминлаган асосий омиллардан бири маҳсулотнинг сифати ва оммабоплигини оширишга қаратилган маркетинг ташаббуслари бўлди. 2024 йилда компания бозордаги сут маҳсулотлари танқислигига жавобан ультрапастеризация қилинган сутни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу эса мамлакат бўйлаб истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилди. "Сиз кутган сут" кампанияси Ўзбекистондаги савдо нуқталаридаги 80% қисмини қамраб олди ва бренднинг оммабоплигини сезиларли даражада оширди.

Бундан ташқари, компания дистрибуция каналларини фаол ривожлантириб, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Зарафшон каби янги ҳудудларга чиқди. Бу эса сотув ҳажмининг ошишига олиб келди. 2024 йилда Pure Milky кулинарияда, спортда ва кундалик соғлом озиқ-овқат рационида ўз маҳсулотларининг имкониятларини намойиш этиш мақсадида 100 дан ортиқ блогерлар билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу қадам брендинг стратегиясининг асосий йўналишларидан бири — истеъмолчиларга ғамхўрлик қилишга яна бир бор урғу берди.

"Бизга ишонч билдирган истеъмолчиларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг ишончисиз бундай юқори натижаларга эришолмасдик", — деб таъкидлади Pure Milky Works вакиллари.

“Йил бренди 2024” мукофотини қўлга киритган Pure Milky ўз маҳсулот турларини янада ривожлантириш, ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш ва қўшни давлатларга экспорт қилишни режалаштирмоқда. Компания сифатли ва табиий маҳсулотларни истеъмолчилар учун оммабоп нархларда тақдим этиш орқали ишончли бренд сифатида ўз позициясини мустаҳкамлашни мақсад қилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид