Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АЭХА ядровий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорликни келишиб олди
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош қароргоҳида агентлик экспертлари ва Ўзбекистон делегацияси ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган комплекс иш режасини амалга ошириш масалалари бўйича иккинчи маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди.
Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, норматив-ҳуқуқий база, хавфсизлик, кадрлар тайёрлаш ва экологик жиҳатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
2026 йилда амалга ошириладиган Ядро инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш миссияси, жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш ва кичик модулли реакторларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро атом энергияси агентлиги вакиллари Ўзбекистоннинг бу борадаги комплекс ёндашувини юқори баҳолаб, келгусида техник ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
11:48 / 08.05.2025
Самарқанд АЭХА миллий координаторлари йиғилишини қабул қилади
11:51 / 11.12.2024
АЭХА Запорижжя АЭСга кетаётган автомобилга дрон зарбаси ҳақида маълум қилди
22:04 / 06.12.2024
Эрон 4 та ядро каллаги ишлаб чиқариш учун етарли уранга эга — АЭХА
18:51 / 04.12.2024