Шавкат Мирзиёев «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси билан учрашди
Россия билан нефть-газ соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 13 май куни «Ўзбекистон нефть ва гази» халқаро форуми доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб турган Россиянинг «Газпром нефть» компанияси бошқаруви раиси Александр Дюковни қабул қилди.
Россиянинг ёқилғи-энергетика соҳасидаги етакчи компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қазиб олиниши қийин бўлган конларни ўзлаштириш ва соҳани рақамлаштириш борасидаги шерикликни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

22:38 / 13.05.2025
Ўзбекистонда биноларнинг зилзилага бардошлилиги хорижий мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади

22:04 / 13.05.2025
Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш бўйича қатъий талаблар ўрнатилади

20:54 / 13.05.2025
Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

20:52 / 13.05.2025