Иқтисодиёт | 14:50
902
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг ўрта даражадаги компаниялари консорциуми (МСМТС) аъзоларининг йиллик йиғилишида иштирок этди.

Тадбир давомида Малайзиянинг етакчи ўрта бизнес доиралари ва Марказий Осиё мамлакатлари вакиллари иштирокида "Очиқ мулоқот. Янги уфқлар" мавзусида алоҳида панель сессия бўлиб ўтди.

Ўзбекистон элчиси мазкур сессиядаги чиқишида ислоҳотлар, хусусан, қулай инвестицион муҳитни шакллантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Шунингдек, юртимизда малайзиялик тадбиркорларга қаратилаётган алоҳида эътибор ва имтиёзлар ҳақида таъкидланди.

МСМТС аъзолари бўлган қатор компанияларда Ўзбекистон бозорлари ва Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун ташкил этилаётган махсус саноат зонаси катта қизиқиш уйғотди.

Мулоқот якунида Малайзиянинг бир қатор илғор компаниялари билан истиқболли ҳамкорлик йўналишларини биргаликда ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

МСМТС Малайзия иқтисодиётининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи бўлган 15 000 дан зиёд ўрта даражадаги компанияларни бирлаштиради. Мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 40 фоизи айнан ушбу корхоналар ҳиссасига тўғри келади.

Мавзуга оид