Ўзбекистон ва ЕИ афғон келишуви масаласида музокара ўтказди
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиради.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқот чоғида минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари, Афғонистондаги вазият ҳамда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар афғон келишуви масалалари бўйича тизимли ва конструктив мулоқотни давом эттиришдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар ва мунтазам маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олдилар.
Мавзуга оид

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи

20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади

16:42 / 24.05.2025