Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилди. У зарарли ахборотларга қарши тура оладиган миллий контент яратиш, уларни тарғиботи, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Фото: Getty images
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 15 май куни мактаб таълими юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди.
«Тўғри, бугунги кунда ёшлар маънавияти билан ҳамма шуғулланаяпти. Лекин, зарарли ахборотларга қарши тура оладиган миллий контент яратиш, уларни тарғиботи, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича профессионал ташкилот йўқ», деди президент.
Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди. Унга таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов директор қилиб тайинланди.
Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.
Шу билан бирга, бу масалалар фақатгина битта марказнинг иши бўлиб қолмаслиги, масъул барча вазирликлар марказ билан ишларни бошлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Мавзуга оид

10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади

21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин

21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган

18:30 / 27.05.2025