Қўқонда аммиак билан боғлиқ фавқулодда ҳолат юз берди
Қўқондаги корхонадан суюқ аммиак сизиб чиқди. Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилди.

Фарғона вилояти бўйича Миллий гвардия бошқармаси Қўқон шаҳрида жойлашган корхонада содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қўқон шаҳридаги Indorama Kokand Fertilizers & Chemicals корхонаси маъмуриятининг берган маълуотларига кўра, суюқ аммиак моддасини вагондан махсус идишга ўтказилаётган вақтда шлангда ёрилиш ҳосил бўлиб, тахминан 10 фоиз аммиак завод ҳудудига сизиб чиққан.
Шу муносабат билан воқеа жойига Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари, ИИБ, ФВВ ходимлари етиб борган.
Барча фуқаролар ва завод ишчилари воқеа жойидан фавқулодда бошқа жойга кўчирилган. 10 яқин инсон тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
«Айни дамда заводга олиб борадиган йўллар ёпилиб, фуқаролар хавфсизлиги таъминланган. Барча куч ва техник воситалар фавқулодда ҳолатни бартараф этди. Вазият ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар назоратида. Аҳолидан ваҳимага ва саросимага берилмаслик сўраб қолинади», — дейилади хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, воқеа 20:30 да юз берган. Қўқондаги корхонага темирйўл орқали олиб келинган аммиак кислотаси поезд цистернасидан махсус цистернага бўшатилаётган вақтда, кам миқдорда тўкилиш кузатилган.
Зудлик билан ҳодиса жойига тегишли хизматлар куч ва воситалари жалб этилиб, вазият оқибатлари бартараф этилган.
Мавзуга оид

12:03 / 04.04.2025
Қўқонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этди

10:36 / 15.03.2025
Қўқонда тез тиббий ёрдам машинасида кўчат ташиган ҳайдовчи ишдан олинди

16:57 / 10.03.2025
Қирғизистонда Боткендан Қўқонгача темирйўл қурилиши мумкин

20:43 / 28.02.2025