Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
Яқин Шарқ сафарининг сўнгги бекати сифатида Абу-Дабига келган Доналд Трамп БААда Саудия ва Қатардан ҳам кўпроқ инвестиция киритиш бўйича келишувни имзолади. Бундан ташқари, БААда АҚШдан ташқаридаги энг йирик сунъий интеллект маркази ҳамда 80 қаватли Трамп минораси қурилади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони ва Қатарга ташрифидан сўнг, 15 май куни Яқин Шарқ сафарининг сўнгги бекати сифатида БААга келди. Уни БАА Президенти Шайх Зоид Ал Наҳаён шахсан кутиб олди ва “Qasr Al Watan” қароргоҳида Трампга Зоид ордени топширилди. Трампнинг ташрифи шарафига Бурж Халифа биноси АҚШ байроғи рангларига бурканди.
برج خليفة يحتفي بزيارة الرئيس الأمريكي دونالد ترامب إلى دولة الإمارات العربية المتحدة.
— Dubai Media Office (@DXBMediaOffice) May 15, 2025
Burj Khalifa is illuminated in the colors of the American flag to mark the visit of U.S. President @realDonaldTrump to the United Arab Emirates. #UAE_welcomes_US_President… pic.twitter.com/4ZILbwBqaA
Трамп БААда Саудия ва Қатардан олган ваъдаларидан ҳам каттароқ инвестиция олишни келишган. Хусусан, БАА томонидан келгуси 10 йилда АҚШга 1.4 триллион доллар умумий инвестициялар йўналтиришини маълум қилди.
Ташриф давомида имзоланган янги АҚШ–БАА шартномасининг умумий қиймати эса 200 миллиард доллар. Шунингдек, Boeing, GE Aerospace ва Etihad Airways ўртасидаги 28 та самолёт сотиб олиш ҳақида 14.5 миллиард долларлик йирик авиасозлик битими имзоланди.
Қўшниларидан фарқли БАА АҚШдан кўпроқ қурол эмас, балки AI — сунъий интеллект технологияларини олмоқда. Келишувларни АҚШ AI сиёсатини юритаётган Девид Саcкс олиб бормоқда. OpenAI асосчиси Сем Альтман ва Nvidia раҳбари Женсен Ҳуанг ҳам музокараларда қатнашмоқда.
Ташриф давомида имзоланган Абу-Дабида 5 гигаватт қувватли AI кампуси қурилиши бошланди. Бу — АҚШдан ташқаридаги энг йирик сунъий интеллект маркази бўлади. 500 минг дона Nvidia чипи йиллик ҳажмда БААга экспорт қилинади, бу орқали Яқин Шарқда йирик маълумот марказлари бунёд этилади.
Бундан ташқари, АҚШ ва БАА ўртасида технологик хавфсизлик бўйича келишув ҳам имзоланди, AI Infrastructure Partnership (AIP) доирасида 2025 йилда $30 миллиард капитал ва $100 миллиард қарз маблағларини сафарбар қилиш режалаштирилмоқда.
AI’га алоқадор келишувлар жозибали туюлса ҳам Вашингтондаги кўп расмийларда хавотир уйғотмоқда. Улар бу технология Хитойга ўтиб кетиши, энг кучли AI дата марказлари эса АҚШ ўрнига Яқин Шарқда пайдо бўлишидан хавфсирашмоқда. Байден маъмурияти илгари БААга шунга ўхшаш таклифни рад этган эди.
Бундан ташқари, Трамп номидаги 80 қаватли янги минора Дубайда — Бурж Халифа яқинида қурилиши режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025