Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Кеча Истанбулда ўтган музокараларда Россия вакиллари Украинага яна иккита областини эгаллаб олиш билан таҳдид қилган, шунингдек, Путин ва Зеленскийнинг учрашуви масаласи муҳокама қилинган.

«Биз абадий жанг қилоламиз, сиз-чи?»
Россия музокарачилари етакчиси тарихчи Владимир Мединский кечаги музокара вақтида табиийки тарих ҳақида гапиришга улгурибди. Русчасига айтганда, "как же без этого". Албатта, музокараларда нималар гаплашилгани ҳақида ҳар икки томон қисқагина баёнотлар билан чекланди, лекин биз ахборот асрида яшаяпмиз, музокара ҳақида гаплар аллақачон сизиб чиқишни бошлади.
Ишончли манба ҳисобланмиш The Economist журнали мухбири Оливер Керроолл вазиятдан хабардор манбасига асосланиб бир қанча инсайд хабарлар чиқарди. Хусусан, унинг ёзишича, Россия томони Украинага Суми областида буфер зона яратмоқчи экани, керак бўлса, Суми ва Харкивни эгаллаб олиши билан таҳдид қилган.
Россиялик музокарачилар етакчиси, Путиннинг ёрдамчиси Мединский Россия уруш истамаслигини айтган ва қуйидаги сўзларни айтган. Диққат билан эшитинг. «Биз уруш истамаймиз, лекин бир йил, икки йил, уч йил, қанча вақт кетса жанг қилишга тайёрмиз. Биз Швеция билан 21 йил урушганмиз, сиз қанча уруша оласиз?» деган тарихчи Мединский. «Эҳтимол бу стол атрофида ўтирганлар янада кўпроқ яқиқнларини йўқотади, лекин Россия абадий жанг қилишга тайёр», деб қўшимча қилган Россия собиқ маданият вазири Мединский.
Россия музокарада Суми областини эгаллаб олиш билан таҳдид қилгани ҳақида аввалроқ украиналик депутат Алексей Гончаренко ҳам ёзганди.
«Улар тарихни билмайди»
Мединский делегация раҳбари бўлганидаёқ музокараларда жуда кўп тарих ҳақида ваъзлар янграши аниқ эди. Тахминлар ўзини оқлади, ўртоқлар. Россия музокара давомида 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш талабини кескин рад этган ва Киев вакилларига фақат Донецк, Луҳанск, Херсон, Запорижжядан, диққат қилинг, Украинаники экани халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган ерлардан украин қўшинлари чиқиб кетсагина ўт очишни тўхтатиш ҳақида гаплашиш мумкинлигини айтишган.
Кейинроқ тарихчи Мединский амалда бу маълумотни тасдиқлаб Россия телеканалига интервю берди. Россия собиқ маданият вазирига кўра, тинчлик музокараларидан аввал ўт очишни тўхтатишни сўраганлар тарихдан бехабар экан. Уруш ва музокаралар эса жаноб Мединскийнинг айтишича, доим параллел давом этган экан. Жаноб Мединский бу интервюсида ҳатто Отто фон Бисмаркни тилга олишга ҳам улгурди.
Келишиб кўришга келишилди
Хуллас, кутилганидек бу учрашувда урушни тугатиш бўйича ҳеч қандай келишув бўлмади. Шунчаки томонлар кейинчалик яна келишишга ҳаракат қилишга келишиб олишди. Бу гапнинг ўзи жуда кулгили эшитилади. Ягона келишув эса асирларни алмашиш бўйича бўлди. Россия ва Украина 1000 нафардан асирни озод қилишга рози бўлди.
Ана шунақа гаплар. Жаноб Трамп айтганидай у Путин билан кўришиб, бўлди энди урушни тугатиш керак, демаса, бу қирғинбарот ҳали бери тугамайди. Бунақа ножиддий музокаралар эса тарих ҳақида кераксиз вазлар учун минбар бўлиб хизмат қилади холос. Kun.uz'дан узоқлашманг, энг ишончли хабарлар шу ерда бўлади.
Мавзуга оид

19:10
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди

18:55
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

16:33
Россия қамоқхонасида туннель қазиб қочган ўзбекистонликларга ҳукм ўқилди

16:28