Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қўшини уруш бошидан бери бир ҳужумда рекорд даражадаги дронларни учирди
Россия ва Украина делегацияларининг Истанбулдаги учрашувидан бир кун ўтиб, Россия қўшинлари 18 майга ўтар кечаси Украина ҳудудига турли русумдаги 273 та дронни учирди. Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари қайд этишича, бу – россияликларнинг кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг йирик дронлар ҳужуми бўлди.
Киевнинг Обуховский районида 28 ёшли аёл ҳалок бўлди, деб хабар берди област ҳарбий маъмурияти раҳбари Микола Калашник. Унинг оиласи ҳам жабрланган: тўрт ёшли ўғли осколкали жароҳатлар билан шифохонага етказилган, шунингдек, унинг 59 ёшли бобоси ва 61 ёшли бувиси ҳам касалхонага ётқизилган, дея аниқлик киритди Калашник. Киевнинг Фастов районида ҳужум оқибатида омборхоналар ва хўжалик биноси вайрон бўлган, иккита хусусий уйга зарар етган. Калашникнинг сўзларига кўра, Киев ва шу номли областга 150 дан ортиқ дрон ҳужум қилган.
Украина қуролли кучлари ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотига кўра, 273 та зарбдор дрондан 88 таси уриб туширилган, 128 та «имитатор дрон» эса қулаб тушган ва жиддий зарар етказмаган. Киев областидан ташқари, Днипропетровск ва Донецк областларига ҳам дронлар учиб келган.
Бундан олдинги шу каби йирик ҳужум 2025 йил 23 февралида, уруш бошланганининг уч йиллиги арафасида кузатилган — ўшанда Россия қўшинлари бир кеча давомида ўша вақт учун рекорд даражадаги 267 та учувчисиз учар қурилмалар билан ҳужум уюштирганди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025