Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
У ҳар сафар турмушга чиққанидан кейин эрининг уйидаги қимматбаҳо буюмларни олиб, қочиб кетаверган.
Ҳиндистонда 23 ёшли Анурадҳу Пасван никоҳ фирибгарлигида гумонланиб ҳибсга олинди. У етти ой ичида турли штатларда 25 кишига турмушга чиққан, деб ёзади The Economic Times.
Кўплаб фирибларга алоқадор келинни «жонли тузоқ» ёрдамида қўлга олишган — полициячилардан бири яширинча навбатдаги куёв ролини ўйнаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, маиший жанжал туфайли эри билан ажрашган Пасван бошқа шаҳарга кўчиб ўтган ва жиноий тўдага қўшилган. У турли платформалар, масалан, WhatsAppʼдан фойдаланиб иш юритадиган агентликлар орқали ҳаракат қилган. Бундай агентликлар эркакларга келин топишни ваъда қилади.
Пасваннинг келинлик ҳаёти қуйидагича кечган: у навбатдаги эркакка турмушга чиқади, тўйдан бир неча кун ўтиб эса пуллар, тиллалар ва электроника буюмларини олиб, қочиб кетади.
Фирибгарлик схемаси 3 май куни Вишну Шарма исмли фуқаронинг аризасидан кейин фош этилган. Пасван унга 20 апрел куни турмушга чиққан ва 2 май куни эркакка тегишли қимматбаҳо буюмларни олиб, уйдан чиқиб кетган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025