Суми вилояти чегара ҳудудларидан аҳолининг 60 фоизи эвакуация қилинди
Украинанинг Суми вилоятидаги чегарадош аҳоли пунктларидан аҳолининг 60 фоиздан ортиғи эвакуация қилинган, дея хабар беради маҳаллий ҳокимият. Уларнинг маълумотларига кўра, ўтган ҳафтанинг ўзида минтақада ўққа тутилиши оқибатида 13 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган.

Фото: adra.ua
Украинанинг Россия билан чегарадош Суми вилояти аҳолисининг 60 фоиздан ортиғи у ердан хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Бу ҳақда маҳаллий вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Григоров 20 май, сешанба куни Украина телевидениесининг Биринчи канали эфирида маълум қилди.
Расмийга кўра, вилоятдаги 202 та аҳоли пунктидан эвакуация ишлари олиб борилмоқда. 86 минг аҳолининг 52 мингдан ортиғи ёки 60,5 фоизи эвакуация қилинган. Охирги ҳафтанинг ўзида эвакуация қилинганлар сони деярли 2400 кишига етди.
Ҳозирда Суми вилоятининг 21 мингга яқин аҳолисида электр энергияси, 10 мингга яқинида эса газ йўқ. Булар, асосан, Россия Федерацияси билан чегара яқинида яшовчи ва доимий равишда ўққа тутилаётганлар, деди Григоров.
Унинг сўзларига кўра, ўтган ҳафта давомида Россиянинг Суми вилоятидаги зарбалари натижасида 13 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Энг ҳалокатли ҳужум давлат чегарасидан 10 км узоқликда жойлашган Белополе шаҳрида микроавтобусга қарата амалга оширилган.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди

10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак

09:03 / 28.05.2025