Жамият | 17:00
747
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ANORBANK Жазоирда XSRIK билан 10 миллион долларлик молиялаштириш битимини тузди

ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (XSRIK) билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини жалб қилиш тўғрисида битим имзолади.

Фото: Anorbank

ANORBANK Жазоирда ўтказилаётган Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг йиллик йиғилишларида иштирок этмоқда. Тадбирлар "Иқтисодиётларни диверсификация қилиш — ҳаётни бойитиш" шиори остида ташкил этилган бўлиб, ислом молияси ва барқарор ривожланиш соҳасидаги энг муҳим халқаро платформалардан бири ҳисобланади.

Форум доирасида " ANORBANK " ХСРИК билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш линиясини тақдим этиш бўйича шартнома имзолади. Молиялаштириш Муробаҳа модели асосида амалга оширилади ва Ўзбекистон хусусий секторидаги ижтимоий аҳамиятга эга ва иқтисодий жиҳатдан самарали лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

Ушбу келишув ANORBANK учун халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, сифатли инвестицияларни жалб қилиш ва исломий молиялаштиришни ривожлантириш бўйича янги имкониятлар очади. Бундан ташқари, ташаббус кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга хизмат қилади.

ANORBANK глобал ҳамкорлик сари яна бир муҳим қадам ташлаб, халқаро молия майдонида ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Телефон: 1290

Veb-sayt: anorbank.uz

Facebook: fb.com/anorbank

Instagram: @anorbank

Telegram:  t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид