Жаҳон | 20:12 / 22.05.2025
3261
1 дақиқада ўқилади

МРБ штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди

Марказий разведка бошқармаси «хавфсизликнинг бузилиши билан боғлиқ ҳодиса» юз берганини тасдиқлади. Воқеага алоқадор бир киши қўлга олинган.

Фото: Getty images

АҚШ Марказий разведка бошқармасининг Лэнглидаги штаб-квартираси яқинида отишма содир бўлди. Бу ҳақда NBC News ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, идора қўриқчилари маҳаллий вақт билан соат 04:00 ларда ўт очган. Телеканал маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида бир аёл яраланган.

МРБ вакиллари Reuters агентлигига «хавфсизликнинг бузилиши билан боғлиқ ҳодиса» юз берганини тасдиқлаган, бироқ отишма тўғрисида бирор-бир маълумот тақдим этмаган. Таъкидланишича, бир киши қўлга олинган, аммо воқеага оид бошқа тафсилотлар ошкор этилмаган.

МРБ штаб-квартираси яқинидаги воқеа Вашингтон марказида Исроил элчихонасининг икки ходими отиб кетилганига бир сутка ўтмасдан содир бўлган. Reutersʼнинг аниқлик киритишича, ушбу икки ҳодиса ўртасида ўзаро боғлиқлик йўқ.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов

Мавзуга оид