Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилишни тақиқлади
Ички хавфсизлик вазирлиги университетга хат йўллаб, алмашинув дастури бўйича талабаларнинг қабул қилинишига рухсат берувчи сертификат бекор қилинганини билдирди.
АҚШ ҳукумати Ҳарвард университетига чет эллик талабаларни ўқишга қабул қилишни тақиқлади. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Ички хавфсизлик вазирлиги университетга хат йўллаб, алмашинув дастури бўйича талабаларнинг қабул қилинишига рухсат берувчи сертификат дарҳол бекор қилинишини билдирди.
Хат нусхаси билан танишган NYT журналистлари ҳукуматнинг ушбу ҳаракатини «университет билан қарама-қаршиликларида жиддий кескинлашув» деб атади.
Ҳозирча АҚШ ҳукумати ҳам, Ҳарвард ҳам мазкур ҳолатга изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, 11 апрел куни Трамп маъмурияти Ҳарвард университетига хат йўллаб, университет бошқарувида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказиш, шунингдек, қабул сиёсатини ўзгартиришга чақирганди. Трамп маъмуриятининг Ҳарвардга қўйган талаблари, шунингдек, университет, профессор-ўқитувчилар ва раҳбариятнинг хилма-хиллик ҳақидаги қарашларини кўриб чиқиш ва кампусда ниқоб кийишни тақиқлашни ўз ичига олади. Журналистларнинг фикрича, охирги талаб аниқ Фаластин тарафдори намойишчиларга қаратилган.
14 апрел куни АҚШ федерал ҳукумати Ҳарвард университетига 2,2 миллиард доллардан ортиқ грантлар ва 60 миллион долларлик шартномаларни музлатиб қўйгани маълум бўлди. Апрел охирларида эса Ҳарвард университети молиялаштириш музлатиб қўйилгани учун президент Доналд Трамп маъмурияти устидан судга ваъдо аризасини киритди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025