Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Хитойнинг йирик компаниялари билан 20 дан ортиқ келишувлар имзолади
Пойтахтда Хитой Халқ Республикасининг Фуцзян провинцияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида инвестициялар ва савдо соҳаларига оид қатор ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Фуцзян провинцияси ХХРнинг иқтисодий ривожланган ҳудудларидан биридир. Вилоят ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда тахминан 800 миллиард долларни ташкил этди.
Тадбир давомида Хитойнинг Xiamen ITG Group, Fujian Xinwancheng Investment, Fujian Sitong Stone Company, Fuzhou Fuqiang Precision каби йирик компаниялари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 20 дан ортиқ келишувлар имзоланди. Келишувлар қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, тоғ-кон саноати, тўқимачилик, автомобилсозлик ва бошқа устувор йўналишларни қамраб олди.
Шунингдек, Хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Хитой халқаро инвестиция ва савдо ярмаркаси ташкилотчилари ўртасида Ўзбекистонга инвесторларни жалб қилиш ва хорижий компаниялар ўртасида йирик сармоявий лойиҳаларни илгари суриш бўйича ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
21:46 / 25.05.2025