Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп: «Путин олов билан ўйнаяпти»
Оқ уй раҳбари Россия президентини яна танқид қилди.

Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трампнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин «олов билан ўйнаяпти». Бу ҳақда Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқда эълон қилди.
«Владимир Путин тушунмаётган нарса шуки, агар мен бўлмаганимда, ҳозир Россия билан жуда кўп ёмон воқеалар содир бўлар эди, ҳақиқатда ёмон нарсалар», деб ёзди Трамп тафсилотларга тўхталмасдан.
«У олов билан ўйнаяпти!», деб қўшимча қилди АҚШ президенти.
Бир кун аввал, Россия Украина шаҳарларига ракета ва дронлар билан оммавий зарбалар берганидан кейин 12 киши ҳалок бўлгач, Трамп Путинни кескин танқид қилди.
«У бутунлай ақлдан озган! У заруратсиз жуда кўп одамларни ўлдиряпти ва мен шунчаки аскарлар ҳақида гапирмаяпман. Украина шаҳарларига ҳеч қандай сабабсиз ракеталар ва дронлар учирилмоқда», деб ёзди Трамп Путин ҳақида.
Кремл бу танқидни «ҳиссий юклама таъсири» остида ёзилган, деб ҳисоблади.
Мавзуга оид

13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда

12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади

11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда

10:23 / 28.05.2025