Сирдарё
Сирдарё
Сирдарё вилояти – 1963 йил 16 февралда ташкил этилган. Шимолдан Қозоғистон Республикаси, шарқдан Тошкент вилояти, жанубдан Тожикистон Республикаси ва ғарбдан Жиззах вилояти билан чегарадош. Таркибида 9 туман, 5 шаҳар, 6 шаҳарча ва 75 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Гулистон шаҳри.
Сирдарё вилоятида, асосан, ўзбеклар (60%), шунингдек, қозоқ, тожик, рус ва бошқа 70 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Вилоят хўжаликлари, асосан, пахта етиштиришга ихтисослашган. Саноати пахтани ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга қаратилган.
Сиз минтақага балиқ ови учун боришингиз мумкин, чунки Сирдарёда жуда кўп балиқлар учрайди – йирик зоғорабалиқ ва хумбош балиқдан тортиб илонбалиқ ва судакларгача! Сирдарё – унутилмас хушбўй ҳиди ва ширин таъ ми билан бутун дунёга машҳур бўлган Мирзачўл қовунининг ватанидир.
Сирдарё вилояти пахтачилик, пиллачилик, полизчилик ва чорвачиликка ихтисослашган. Вилоятда Сирдарё электр станцияси ва Фарҳод гидроэлектростансияси ишламоқда, улар мамлакатдаги барча электр энергиясининг 1/4 қисмини ишлаб чиқаради.
Майдони: 5 100 км²
Аҳолиси: 900,9 минг киши.