Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулдаги портлаш: 31 киши нобуд бўлди, 147 киши жароҳатланди
Туркия адлия вазири Бакир Бўздоғ маълум қилган маълумотга кўра, Истанбул шаҳридаги Отатурк халқаро аэропортида содир этилган террорчилик ҳужуми оқибатида қурбон бўлганлар сони 31 нафар, жароҳатланганлар сони 147 нафар. Бу ҳақда Haberturk телеканали Twitter саҳифасида хабар қилди.
“Ўттиз бир киши ҳалок бўлди, 147 киши яраланган”, - деди вазир.
Аввалроқ Истанбул шаҳри губернатори Васип Шаҳин 28 нафар қурбон ҳамда 60 нафар яраланганлар тўғрисида маълум қилган эди.
Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлигининг юқори лавозимга эга мулозимнинг сўзларига асосланиб хабар қилишича эса, воқеа натижасида тахминан 50 нафар одам нобуд бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Истанбул аэропортидаги террорчилик ҳаракатини икки нафар террорчи гранаталарни портлатиш орқали содир этган. Кейинроқ ҳукумат вакиллари аэропортдаги ҳужумда камида тўрт киши амалга оширганини билдирди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:21 / 18.05.2025
Испанияда юзлаб бошпанасизлар аэропортни «эгаллаб олди»
10:30 / 15.05.2025
Россия аэропортлари 2025 йилда дронлар туфайли 217 марта ёпилди
20:56 / 11.05.2025