Япония императори тахтдан кетишга мажбур бўлмоқда

Япония императори Акихито яқин вақт ичида тахтдан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда NHK хабар бермоқда.
Шу боис маълум қилинишича, у тахтдан воз кечган тақдирда, бошқарувни ўғлига қолдиради.
Манбаларнинг хабар беришича, император ўз ваколатларини бажара олмайдиган ҳолатга келишидан олдин, тахтдан воз кечишни режалаштирган. Шунингдек, император бу ҳақда ўз оила аъзоларини хабардор қилиб улгурган.
Жорий йилнинг февраль ойида императорнинг соғлиғи ёмонлашган эди. Ўшанда унга грипп хасталиги ташхиси қўйилган эди. Ҳукмдорнинг барча ташкилий ишлари бекор қилинган.
Мавзуга оид

20:48 / 22.04.2025
Япония нархлар ошиши фонида Жанубий Кореядан гуруч импорт қилишни бошлади

22:43 / 15.04.2025
Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди

00:20 / 12.04.2025
3D-принтер ёрдамида босилган темирйўл станцияси олти соат ичида қурилди

23:08 / 11.04.2025