WikiLeaks Демократик партия серверларидан ўғирланган аудиоёзувларни эълон қилди

Турли махфий маълумотларни ошкор қилишга асосланган WikiLeaks сайти АҚШнинг демократик партияси Миллий қўмитасининг серверларидан олинган аудиоёзувларни омма эътиборига ҳавола этди. Бу ҳақда, WikiLeaks ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.
«Эълон: Демократик партия қўмитаси аудиоёзувлари», — дейилади WikiLeaks қисқа хабарида.
Бу маълумотлар Қўмита серверларига уюштирилган хакерлик ҳужумлари оқибатида қўлга киритилган.
Аввалроқ, WikiLeaks портали асосчиси Жулиан Ассанж Россиянинг АҚШ демократларининг мактублари ошкор бўлишига алоқаси йўқлигини айтган эди.
Мавзуга оид

11:33
Reuters: Эрон АҚШ билан янги ядровий келишув учун кафолатлар олишни истаяпти

08:35
Bloomberg: АҚШ Қримни Россия ҳудуди деб тан олишга «очиқ»

18:03 / 18.04.2025
«Бу бизнинг уруш эмас» - Агар музокараларда силжиш бўлмаса, АҚШ Украинада тинчлик ўрнатиш уринишларини тўхтатади

17:34 / 18.04.2025