Порошенко Россия томонидан кенг кўламли ҳужум бўлиши эҳтимолини истисно этмаяпти

Украина президенти Петро Порошенко маълум қилганки, Россия кенг кўламли ҳужум билан мамлакатга бостириб кириши эҳтимолини истисно этиб бўлмайди. Бу ҳақда «Украинская правда» хабар тарқатган.
Унинг ишонч билдиришича, украиналик ҳарбийлар ҳамиша Россия томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракатларга тайёр.
"Можаронинг авж олиши эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Ҳа, россияликлар кенг кўламли ҳужум билан чегараларимизни кесиб ўтиши мумкинлигини эътибордан қочирмаймиз", деган украиналиклар раҳбари Львов вилоятидаги чиқиши вақтида.
Унинг сўзларига кўра, "оғир вазиятнинг сақланиб қолиши - кутилган ҳолат.
"Қуролли кучлар ҳар қандай вазиятга, ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр турмоғи лозим", дея қўшимча қилган у.
Бундан олдинроқ, АҚШ вице-президенти Жо Байден Петро Порошенко билан телефон мулоқоти вақтида уни Россия билан муносабатлардаги тарангликдан қочиш бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга чақиргани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид

19:09 / 19.05.2025
Байден саратонга чалингани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

09:57 / 19.05.2025
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади

08:24 / 19.05.2025
АҚШ собиқ президенти Жо Байденда саратон касаллиги аниқланди

17:19 / 07.05.2025