Роберт Де Нирога Лондон марказида бутик-меҳмонхона қуришга рухсат берилди

“Оскар” мукофоти лауреати, америкалик актёр Роберт Де Нирога Лондон марказида бутик-меҳмонхона қуриш учун рухсат берилди. Бу Sky News хабар бермоқда.
Мазкур қарор Вестминстернинг шаҳар кенгаши томонидан қабул қилинган. Wellington Hotel’да 83 та номер бўлади. Шунингдек, спа-салон, ресторан, ёпиқ клуб ва савдо шохобчалари ишлайди.
Буюк Британия пойтахтида ушбу меҳмонхонани қуриш режаси 2016 йил бошида эълон қилинган эди. Де Ниронинг маълум қилишича, Лондон – дунёнинг ёрқин ва космополитик шаҳарларидан бири ҳисобланади. Меҳмонхона Ковент-Гарден туманида барпо этилади.
Wellington Hotel қурилиш ишлари 2017 йил бошида бошланади, унинг очилиши 2019 йилга мўлжалланган.
Мавзуга оид

00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди

10:17 / 10.05.2025
Лондон ва Скандинавия Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирди

20:05 / 04.05.2025
БМТ судяси қуллик меҳнатига мажбурлагани учун 6 йилга қамалди

21:50 / 23.04.2025